1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тайванда 6,4 балли зилзила юз берди

Оқибатда 30 га яқин одам жароҳатланган.

Тайванда 6,4 балли зилзила юз берди

Тайваннинг жанубида 21 январга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, натижада 27 киши жароҳат олди.

 

Силкинишлар сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 0:17 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Чиаи округининг маъмурий марказидан тахминан 40 км узоқликда, 10 км чуқурликда жойлашган.

 

Тайван Марказий метеорология бошқармаси томонидан магнитуда 6,4 балл деб белгиланган. АҚШ геология хизмати уни 6 деб баҳолади. Тайван Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, жабрланганлар кичик жароҳатлар олган. Ярадорлар орасида бир ойлик чақалоқ бор, у Тсзайининг жанубида жойлашган Таинан шаҳридаги вайроналар остидан қутқарилган.

 

Тайвандан дунёдаги энг йирик чип ишлаб чиқарувчи компания зилзила сабаб ўз фаолиятини тўхтатди, аммо энди корхоналар аста-секин ишлаб чиқаришни қайта тикламоқда.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика