Ўзбекистон

Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича рейтинг эълон қилинди: Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Маълумотлар ҳар хил йиллар бўйича олинган. Таққослашда ҳам мамлакатдаги маҳбуслар сони ўша йилдаги мамлакат аҳолиси сонига таққосланган. Мисол учун, Ўзбекистон аҳолиси сони БМТ маълумотларига таянилиб, тахминий 33,5 миллион деб олинган ва шундан 22 800 нафари маҳкум ва маҳбус деб қайд этилган.

Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича рейтинг эълон қилинди: Ўзбекистон нечинчи ўринда?

 

Экспертлар  мазкур рейтингни маҳкумлар сони аҳолининг ҳар 100 минг нафарига қанчадан тўғри келишини солиштирган ҳолда тузган.

 

Жадвалда 223 та ўрин бўлиб, Ўзбекистон уларнинг ичидан 173-ўринни эгаллаган. 

 

Маълумот 2020 йил август ойида олинган бўлиб, ҳар 100 минг нафар аҳолига 68 нафар маҳбус тўғри келган.  

 

Бунда терговгача ушлаб турилганланлар ҳам киритилган. Шунингдек, 2020 йил август ойига кўра, Ўзбекистонда 54 та маҳбус, маҳкумлар билан ишлайдиган корхоналар қайд этилган бўлиб, уларнинг 43 таси қамоқхона, 11 таси тергов изолятори деб кўрсатилган.

 

Рейтингда АҚШ етакчилик қилган. Унда ҳар 100 минг аҳолига 629 нафар маҳкум тўғри келган. Бунда 2019 йилги маълумотлардан фойдаланилган. Энг охирги 223-ўринни эса Сан-Марино давлати эгаллаган. Ўтган йилнинг 31 январига солиштирганда, бу ҳудудда битта ҳам маҳкум ёки озодликдан маҳрум қилинган шахс бўлмаган.

 

Эслатма: маълумотлар ҳар хил йиллар бўйича олинган. Таққослашда ҳам мамлакатдаги маҳбуслар сони ўша йилдаги мамлакат аҳолиси сонига таққосланган. Мисол учун, Ўзбекистон аҳолиси сони БМТ маълумотларига таянилиб, тахминий 33,5 миллион деб олинган ва шундан 22 800 нафари маҳкум ва маҳбус деб қайд этилган.

 

Бундан аввал Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳамда Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча диний ва сиёсий маҳбуслар мавжудлиги очиқлангани ҳақида хабар қилинганди.

 

Оламгир Абдиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.