Россия президенти Владимир Путин 5 сентябрь куни фармон имзолаб, Ўзбекистонга янги элчи тайинлади. Эндиликда Россия элчихонасига 2017 йилдан бери Туркияда элчи бўлиб ишлаган Алексей Владимирович Еркхов раҳбарлик қилади.
1960 йилда туғилган Еркхов Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган. У 1983 йилдан бери дипломатик хизматда бўлиб, Марокаш, Миср ва Исроилда фаолият юритган.
Кейинчалик у Россиянинг Суриядаги элчихонасида маслаҳатчи-вакил, Истанбулдаги бош консул, шунингдек, ТИВнинг Вазият ва инқироз маркази директори сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Олег Малгинов ўз дипломатик миссиясини жорий йил июнь ойида якунлаганди.


