Қирғизистонда 85 киши пиццадан заҳарланди
Заҳарланганлар “Империе Пицца”нинг умумий овқатланиш шохобчаларида фаолият юритаётган 4 та ҳудудда жойлашган кафесида овқатланган.

Қирғизистонда машҳур “Империе Пицца” кафелар тармоғида 85 киши денгиз ўтларидан тайёрланадиган пиццадан заҳарланди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълум бўлишича, заҳарланганлар шу кафега тегишли 4 та ҳудуддаги филиалда овқатланган.
Натижада 25 октябрь куни эрталаб соат 7.30 да юқумли касалликлар бўлимига овқатдан заҳарланиш билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг умумий сони 85 нафарни ташкил қилган. Қурбонлар ҳақида эса аниқ маълумот йўқ.
Таъкидланишича, ҳозирда Қирғизистон давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассислари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россияда ўзбекистонлик фуқаролар номаълум моддадан заҳарланиб, уларнинг бир нафари вафот этгани ҳамда Германияда 7 киши заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







