Жаҳон

Германияда 7 киши номаълум моддадан заҳарланди

Германия ғарбида 7 киши заҳарланиш аломатлари билан тез ёрдамга мурожаат қилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, «Daily Mail» хабар берди.

Германияда  7 киши номаълум моддадан заҳарланди

Маълум қилинишича, номаълум кимёвий модда излари Дартмштадт техника университети ҳудудида жойлашган (Гессен федерал ери) бинолардан биридаги сув идишлари ва сут қадоқларидан топилган. Жабрланганлардан бири — 30 ёшли талабанинг аҳволи оғир бўлиб, аниқланган заҳарли моддани таҳлил қилиш ишлари давом этмоқда.

«Дармштадт прокуратураси қотилликка уриниш бўйича тергов бошлади»,  — дея очиқлаган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими. Қайд этилишича, полиция талабаларга фақат ўзлари билан олиб келган таомларни ейишни тавсия қилган. Полициянинг фикрича, оммавий заҳарланишга сабаб бўлган модда ичимлик идишлари ичида бўлган. Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"