1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Мамлакат президенти Садир Жапаров бу бўйича фармонни имзолади.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

 

Чотонов 1967 йилда Ўшда туғилган. У илгари Қирғизистоннинг Корея Республикаси (2011−2015) ва Виетнамдаги (ўриндошлик асосида, 2012−2015) фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.

 

У «Ата Мекен» партиясидан Жогорку Кенеш Қонунчилик ассамблеяси депутати бўлган. 2010 йилда муваққат ҳукуматда фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарган.

 

Ноябрь ойида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2022 йил апрелдан бери ишлаб келган Муса Жаманбаев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика