Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев янги электропоездда Қўқондан Марғилонга борди

Фарғона водийси шаҳарларини боғловчи олти вагондан иборат, 586 ўринли поезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Президент Шавкат Мирзиёев янги электропоездда Қўқондан Марғилонга борди

Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу йўналишдаги илк поездда Қўқон шаҳридан Марғилон шаҳрига келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

 

 

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

 

Лойиҳа аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийсида транспорт қатновини яхшилаш, фуқароларга қулай, хавфсиз ва арзон хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

 

324 километрлик ушбу темир йўл ҳалқаси водий вилоятларини ўзаро янада яқинлаштириб, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳлар учун янги имкониятлар очади.

 

 

Янги поезд Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқарилган. Олти вагондан иборат, 586 ўринли поезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

 

Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Бу автомобиль транспортига нисбатан анча арзон ва қулайдир. Кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти ҳудудда иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.

 

 

Вагонларда иқлим назорати тизими ва кондиционерлар ўрнатилган. Бепул Wi-Фи, гаджетлар учун USB-портлар мавжуд. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар, кенг жойлар ва мослаштирилган ҳожатхоналар кўзда тутилган. Велосипедларни ташиш учун маҳкамлагичлар йўловчиларнинг сафардан кейин ҳаракатланиш имкониятини янада кенгайтиради.

 

Вагонлардаги видеокузатув ва зарба кучини камайтирувчи креш-тизимлар халқаро хавфсизлик стандартларига мос келади.

 

 

Йўл давомида Президент вилоят фаоллари билан ҳудудда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашди. Янги темир йўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ҳам янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди. 

 

Бекатлар атрофида хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш масканларини ташкил этиш зарурлиги, бу маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаини яратиши қайд этилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.