Жаҳон

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Кучли қор ёғиши сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб, автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етган.

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Москва ва Москва вилоятида кучли қор ёғиши ҳамда шамол туфайли мураккаб об-ҳаво шароити юзага келди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, 26 апрель кечидан бошлаб об-ҳаво кескин ёмонлашиб, душанба тонгига келиб ҳудудни қалин қор қоплади. Гидрометтсентр маълумотига кўра, Москвада бир кун ичида ойлик ёғингарчилик меъёрининг қарийб ярми ёққан. 27 апрель давомида яна 10 миллиметргача ёғингарчилик тушиши кутилмоқда, қор ёғиши кечга бориб янада кучайиши мумкин.

 

 

Ноқулай об-ҳаво сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етказган. Айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилган.

 

 

Транспорт тизимида ҳам жиддий узилишлар қайд этилди. Қулаган дарахтлар сабаб Москвада автобус йўналишлари ўзгартирилган. Москва метросининг айрим бекатлари оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

 

 

Шунингдек, Внуково аэропортида бир неча рейслар кечиктирилган, Москвага йўл олган поездлар эса 2,5 соатгача кечикиш билан ҳаракатланмоқда. Ҳудуд аҳолиси йўлларда кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари юз бераётганини билдирган.

 

Аввалроқ, Москва ва вилоятда қор, музлама ва кучли шамол сабаб “тўқ сариқ” даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилингани маълум қилинганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.