Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

Массив қурилиши учун жами 1,8 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Ҳудудда 25 минг нафар аҳолига мўлжалланган яхлит инфратузилма шакллантирилмоқда.

Президент  Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошланди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, мамлакатда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, замонавий шаҳарсозлик андозаларини ҳудудларга олиб киришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари халқ фаровонлигини оширишга қаратилган йирик ижтимоий лойиҳалардан бири бўлмоқда.

 

Қадимий Қўқон шаҳрида қад ростлаётган янги массив ҳам нафақат уй-жой мажмуаси, балки ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий қиёфасини ўзгартирувчи замонавий марказ сифатида шаклланмоқда.

 

Қўқон азалдан аҳоли зич яшайдиган, тадбиркорлик ривожланган шаҳарлардан бири. Шу боис, бу ерда турар жойга бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Эскирган инфратузилма ва чекланган яшаш майдонлари шаҳарни янги асосда кенгайтиришни тақозо этмоқда.

 

Қайд этилишича, Президентнинг икки йил аввал Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида бунёд этилаётган мазкур массив айнан шу эҳтиёжга амалий ечим бўлмоқда. Бу ерда оилалар замонавий ва барча қулайликларга эга хонадонлар билан таъминланмоқда.

 

 

Массивни барпо этиш учун жами 1 триллион 850 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳудудда 25 минг нафар аҳоли яшашига мўлжалланган яхлит инфратузилма шакллантирилмоқда. 84 та кўп қаватли уй билан бирга замонавий мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, олий ўқув юрти, бизнес ва савдо марказлари ҳамда аҳоли дам олиши учун боғлар барпо этилиши кўзда тутилган.

 

Бу ишлар янги массив аҳолиси учун уйидан узоқлашмаган ҳолда ишлаш, таълим олиш, савдо ва хизматлардан фойдаланиш, мазмунли ҳордиқ чиқариш имкониятини яратади.

 

 

Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди, 4 минг 394 та хонадондан иборат 56 та ўн қаватли уй фойдаланишга топширилди. Тайёр таъмирли хонадонлар аҳолига 35 фоизлик бошланғич тўлов асосида, йиллик 16 фоиз ставка билан 20 йил муддатга берилмоқда.

 

 

Давлат раҳбари янги хонадонлардан бирига кириб, яратилган шароитлар ва жиҳозланиши билан танишди. Массивнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида тўхталиб, бу ерда шаклланаётган янги муҳит одамларнинг дунёқараши, ҳаёт сифати ва турмуш маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

 

 

Фарғоналик нуронийлар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди. Улар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётгани, замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, обод маҳаллалар, янги корхоналар ва тадбиркорлик имкониятлари аҳоли ҳаётини ўзгартираётганини таъкидлади. Нуронийлар бу ишлар юртда тўкинлик, фаровонлик ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаётганини айтиб, давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

 

 

Шу ернинг ўзида Президент “Янги Ўзбекистон” массивининг иккинчи босқичи ҳамда Қўқон шаҳрини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"