Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев “Қува Агростар” корхонаси фаолияти билан танишди

Фарғона вилоятида 50 минг гектар ер майдонида илғор агротехнологияларга асосланган қишлоқ хўжалиги тизими жорий этилиши белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Қува Агростар” корхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Қува Агростар” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида маҳсулотни етиштирибгина қолмай, юқори қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш ҳажмларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда “Узагростар холдинг” компанияси ташкил этилиб, унинг таъсисчилигида 21 та туманда ихтисослаштирилган аграр мажмуалар иш бошлади.

 

 

Соҳадаги асосий муаммолардан бири ишлаб чиқариш занжирининг тарқоқлиги эди. Деҳқон маҳсулот етиштирар, аммо уни сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва ташқи бозорга чиқариш имконияти чекланган эди. Ихтисослашган агрокомплекслар эса айнан шу бўшлиқни тўлдирмоқда.

 

 

Улардан бири “Қува Агростар” корхонаси. Қува туманида жойлашган мажмуа йилига 12 турдаги 5 минг тонна маҳсулотни етиштиришдан тортиб, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортгача бўлган жараёнларни ягона занжирда бирлаштирган.

 

Корхонанинг Италия, Испания, Германия ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялари ва Global GAP, ISO 22000, Halal ва HACCP каби халқаро сертификатлари маҳсулот сифати ва миллий брендга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

Тизимли ёндашув натижасида 2025 йилда илк бор Япония ва Жанубий Корея каби талабчан бозорларга авиатранспорт орқали маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилда 25 миллион долларлик маҳсулотни ташқи бозорга етказиш режалаштирилган.

 

 

Тумандаги 33 та маҳалладан 3 мингта хонадон ва 1 мингта деҳқон хўжалиги билан кооперация алоқалари йўлга қўйилган. Одамларга 10 сотих томорқадан 250 миллион сўмгача даромад олиш амалиёти ўргатилмоқда.

 

Шу ернинг ўзида аҳолига томорқадан самарали фойдаланишни ўргатиш ва маҳаллаларни чуқур ихтисослаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.

 

 

Томорқа шунчаки қўшимча даромад манбаи эмас, балки оилавий тадбиркорликнинг самарали йўналишига айланиши муҳим экани таъкидланди. Аҳолига уруғ танлаш, агротехник тадбирларни тўғри бажариш, сифатли ҳосил олиш, маҳсулотни бозор талабига мос ҳолда тайёрлаш ва экспорт стандартларига мувофиқ қадоқлаш бўйича амалий кўникмалар бериш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

 

Давлат раҳбари “Қува Агростар” эришган натижаларни юқори баҳолаб, ердан самарали фойдаланиш, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш, энг муҳими, деҳқон ва томорқа эгалари даромадини сезиларли даражада ошириш муҳим эканини таъкидлади. 

 

Шу мақсадда Фарғона вилоятида 50 минг гектар ер майдонида тажриба тариқасида илғор агротехнологияларга асосланган қишлоқ хўжалиги тизими жорий этилиши белгиланди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"