Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Қувасойдаги керамогранит плита ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди

Давлат раҳбари корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сақлаш жараёнлари, жорий этилган технологиялар ҳамда экспорт режалари билан танишди.

Ўзбекистон Президенти Қувасойдаги керамогранит плита ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Қувасой шаҳридаги “Crown Ceramic” қўшма корхонасида керамогранит плиталар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилишича, Ўзбекистонда маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда республикада 47 та керамик плита ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда. Ўтган йили улар томонидан 47,2 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички талаб 128,6 фоизга қопланди.

 

 

Давлат раҳбарининг 2024 йил 16 декабрдаги Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қарорига мувофиқ, 2025 йилда Қувасой шаҳрида “Crown Ceramic” қўшма корхонаси ташкил этилди. 

 

Йилига 8 миллион квадрат метр керамогранит плита ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа 1 триллион сўмлик маҳсулот тайёрлаш, 665 миллиард сўмлик қўшилган қиймат яратиш ва 35 миллион долларлик экспортни амалга ошириш имкониятларига эга.

 

 

Корхонада маҳаллий хомашёдан фойдаланиш даражаси 97 фоизни ташкил этмоқда. Унинг асосий қисми Қувасойдаги конлардан, шунингдек, Тошкент вилоятининг Ангрен ҳудудидан келтирилади. Ишлаб чиқариш жараёнида бир кунда 600 тонна сараланган тош, 100 тонна қизил каолин ва 100 тонна кулранг каолин ишлатилади.

 

Бу ерда Марказий Осиё ва Шарқий Европа бозорларида кам учрайдиган йирик форматдаги экспортбоп керамогранит плиталар ишлаб чиқарилиб, 6 хил ўлчамдаги маҳсулот тайёрланади.

 

 

Заводда оддий сой тошидан юқори қўшилган қийматли маҳсулот яратилмоқда. Дала шпати ишлаб чиқариш, каолин таркибидаги кўмирни тозалаш жараёнлари йўлга қўйилган. Бу юқори сифатли керамогранит ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, энерготежамкор ускуналардан фойдаланилмоқда. Экологик талабларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган: замонавий чанг ютиш мосламалари ва филтрлар ўрнатилган. Ёмғир сувлари йиғиб олиниб, ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Ишлатилган сувни тозалаш ва ишлаб чиқаришга қайта йўналтиришнинг ёпиқ занжири яратилган.

 

Замонавий технологиялар ҳисобига хомашё тайёрлашда электр энергияси сарфи 20 фоизгача камайтирилган. Кундузги иш жараёнида табиий ёруғликдан фойдаланилади.

 

Бу ерда ишлаб чиқарилаётган керамик плиталар сифат ва техник кўрсаткичлари бўйича Италия, Испания ва Хитой маҳсулотлари билан рақобатлаша олади. 

 

2026 йил январь-март ойларида корхона Қирғизистон ва Тожикистонга 400 минг долларлик 80 минг квадрат метр маҳсулот етказиб берди. Экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Қозоғистон, Россия ва Европа давлатлари билан шартномалар имзолаш чоралари кўрилмоқда.

 

Корхонада ҳозирда импорт қилинадиган глазур маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича илмий-амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда. Қиймати 20 миллион доллар бўлган, йилига 50 минг тонна глазур ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳа 2026 йил сентябрда ишга туширилади. 

 

Унинг натижасида яна 100 та иш ўрни яратилиши, қўшимча 10 миллион долларлик экспорт амалга оширилиши, сирлаш маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 85 фоизини корхонанинг ўз кучи билан қоплаш режалаштирилган.

 

 

Давлат раҳбари корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сақлаш жараёнлари, жорий этилган технологиялар ҳамда экспорт режалари билан танишди. Бундай қўшма корхоналар маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қиймат яратиш орқали ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.