Олмаотада Ўзбекистон фуқароси 340 доллар жаримага тортилди
Олмаотада Ўзбекистон фуқароси самолётда электрон сигарет чеккани учун 340 доллар жаримага тортилди Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортида транспорт полицияси самолёт бортида электрон сигарет чекаётган 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросини аниқлади.

Бу ҳақида Kazinform хабар бермоқда.
«Олмаота аэропортидаги полиция бўлимига Air Astana вакили томонидан Тошкент—Олмаота рейси йўловчилари орасида ҳуқуқбузар аниқлангани тўғрисида хабар келиб тушди. Етиб келганидан кейин аёл йўловчи далолатнома билан полицияга топширилди», — деди Полиция транспорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Калижан Кобландин.
Аёлга нисбатан Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 441-моддаси 1-2-қисми (тамаки маҳсулотларини, шу жумладан, электрон тамаки ва улар учун суюқликларни самолёт бортида истеъмол қилиш) бўйича маъмурий баённома тузилган ва БҲМнинг 50 баравари миқдорида (145 850 тенге = 340 доллар) жаримага тортилган.







