Ўзбекистон

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун қабул қилинди

Янги қонун ОАВ, онлайн платформалар ва жамоат жойларида ноанъанавий жинсий муносабатларни тарғиб қилишга чеклов жорий этади.

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун қабул қилинди

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва онлайн платформаларда ЛГБТ тарғиботи ҳамда педофилияни тақиқлашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

 

Қонунга кўра, ноанъанавий жинсий муносабатларни тарғиб қилувчи ноқонуний контентни тарқатганлик учун тахминан 140 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланади. Агар қоидабузарлик такроран содир этилса, жарима миқдори икки баравар оширилади ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

 

Сенатнинг ижтимоий-маданий ривожланиш ва фан масалалари қўмитаси хулосасида таъкидланишича, ушбу нормалар болаларни уларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилмоқда. Чекловлар жамоат жойлари, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ва онлайн платформаларга татбиқ этилади.

 

Қозоғистон маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетов тарғибот деганда “айнан ижобий баҳо бериш” тушунилишига ойдинлик киритди. Адлия вазири ўринбосари Бўтагўз Жакселекованинг таъкидлашича эса, мазкур тақиқ халқаро қонунчиликка зид эмас бўлиб, фақат ЛГБТни оммавий тарғиб қилишга қаратилган.

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"