1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қуролли низо Россия ва Украина иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Жаҳон банки айрим тахминларини очиқлади.

Қуролли низо Россия ва Украина иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

 

Жаҳон Банки Россия ва Украина иқтисодиёти бўйича прогнозларини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Унда икки давлат иқтисодиёти қанчага қисқариши ҳақида сўз боради. Унга кўра, Украинада бу кўрсаткич 43 фоизни ташкил этмоқда. Бунга сабаб — мамлакатда ишчи кучининг асосий қисми фронтда жанг қилмоқда ёки бошқа давлатга чиқиб кетган. Бундан ташқари, уруш оқибатида заводларнинг катта қисми ёпилиб кетган, уларнинг айримлари Россия зарбаларидан бутунлай яроқсиз ҳолатга келган.

 

РФ ЯИМ эса Ғарб санкциялари туфайли 11.2 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бундан ташқари, инвестициялар 16.9 фоиз, товар ва хизматлар экспорти 30.9, импорт эса 35.2 фоизга камаяди. Шунингдек, кейинги икки йилда Россия иқтисодиётида катта ўзгаришлар бўлмаслиги тахмин қилинган.

 

Аввалроқ Осиё Тараққиёт банки Осиё давлатларининг иқтисодий ўсишига доир прогнозларини эълон қилганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика