энг долзарб

Украинадаги вазият энг кўп Марказий Осиё ва Мўғулистонга таъсир қилади

Осиё Тараққиёт Банкининг иқтисодий ўсиш бўйича махсус ҳисоботи эълон қилинди.

Украинадаги вазият энг кўп Марказий Осиё ва Мўғулистонга таъсир қилади

 

2022 йилда Осиё иқтисодиёти 5.2 фоизга, 2023 йилда эса 5.3 фоизга ўсади. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки маълум қилди.

 

Банк ҳисоботида Шарқий, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё иқтисодий ўсиши пандемиягача бўлган суръатга қайтиши қайд этилган. Ўсиш асосан, ички истеъмол талаби ва экспорт миқдори ошиши натижасида бўлади.

 

Хусусан, Шарқий Осиё иқтисодиёти 2022 йилда 4.7 фоиз ва 2023 йилда 4.5 фоизга  ўсади. Бу кўрсаткич Жануби-Шарқий Осиёда 4.9 ва 5.2 фоиз, Жанубий Осиё эса 7.0 ва 7.4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

 

Банк маълумотларига кўра, Тинч океани ороллари пандемия даврида туризмнинг тўхтаб қолиши оқибатида азият чеккан. Аммо бу йил уларнинг иқтисодиёти  2021 йил 0.6 фоизлик камайишдан 3.9, 2023 йилда эса 5.4 фоизлик ўсишга эришади.

 

Аммо шу билан бирга иқтисодий тараққиётга Россия-Украина ҳарбий можароси, COVID-19  ҳолатларининг қайта авж олиш хавфи, шунингдек, АҚШда фоиз ставкаларининг оширилиши эҳтимоли салбий таъсир ўтказиши мумкин.

 

Геосиёсий мавҳумлик

 

"Пандемиядан кейин Осиёнинг ривожланаётган давлатлари аста-секин иқтисодий ўсиш йўлига қадам қўйди. Аммо геосиёсий мавҳумлик ва COVID-19 ҳолатларининг қайта авж олиши, янги штаммлар бу импульсни тўхтатиб қўйиши мумкин. минтақа давлатлари ҳукуматлари огоҳликни сақлаб қолиши ва бу хавфларга қарши чоралар кўришга тайёр туриши керак. Масалан, бу коронавирусга қарши янада кўпроқ одамларни эмлашни назарда тутади. Шунингдек, инфляция билан боғлиқ вазият диққат билан кузатилиши лозим”, – деган Осиё Тараққиёт банки бош иқтисодчиси Альберт Парк.

 

Банк Украинадаги ҳарбий можарони Осиё иқтисодий тараққиёти учун асосий хавф сифатида баҳолаган. Аммо унинг тўғридан-тўғри таъсири асосан, Марказий Осиё ва Мўғулистонда сезилади.

 

ОТБ қитъанинг энг йирик давлатлари бўлган Хитой ва Ҳиндистон иқтисодиёти 2022 йилда мос равишда 5.0 ва 7.5 фоизга, 2023 йилда эса 4.8 фоиз ва 8.0 фоизга ўсишини тахмин қилган.

 

Аввалроқ 023 йилда глобал иқтисодиёт ўсиши секинлашиши тўғрисида хабар берилганди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.