1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Шу тариқа тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди.

Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Равшан Эрматов ФИФА қўмитасига раис ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

 

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Ёҳаннес Ҳолзмуэллер раҳбарлик қилади.

 

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.

 

Маълумот учун, қўмита ВАР, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика