1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

 

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизими ривожлантирилади. Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

 

Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш (ҳозир 15 фоиз) режалаштирилган. Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади. Бундан ташқари 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш мўлжалланмоқда.

 

Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 кмга етказиш назарда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика