НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия Украинани окупация қилиш учун баҳона излаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, НАТОга исталган давлат учун альянс эшиклари очиқ. Шу билан бирга ташкилотгина аъзо давлатларнинг барчаси Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ.
“Биз буюк давлатлар бошқаларга ўз шартларини ўтказган ва қўрқитган даврга қайтишга қаршимиз”, – деган у.
Бош котиб НАТО Москва билан музокаралар столига ўтиришга тайёрлигини маълум қилган. Шунингдек, Столтенбергнинг фикрича, россиянинг сўнгги баёнотларига қарамай, Украина чегарасидаги таранглик камаймаган.
“Қўшин тўпланиши баҳорда бошланган. Биз унинг баъзан камаганини, баъзан кўпайганини кузатяпмиз, аммо умумий тенденция – ҳарбийлар сонининг доимий равишда ошиши сақланиб қолган. Танкларнинг темирйўл платформаларига қўйиш ва уларнинг маълум йўналишда олиб кетилиши қўшинларнинг ортга қайтишини англатмайди”, – деб таъкидлаган сиёсатчи.
Аввалроқ АҚШ Россия қўшинларининг ортга қайтаётганига ишонмаслиги тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев