1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда WhatsApp ва Telegram блокланмоқда

Путин ҳукуматга 1 сентябргача хорижий алоқа хизматларини чеклаш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди.

Россияда WhatsApp ва Telegram блокланмоқда

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга мамлакатда “нодўстона” деб эълон қилинган хорижий давлатлар ишлаб чиққан дастурий таъминотдан, жумладан мессенжерлар, видео қўнғироқ хизматлари ва бошқа алоқа платформаларидан фойдаланишга қўшимча чекловлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди. Ушбу таклифлар 2025 йил 1 сентябргача тайёр бўлиши кераклиги Кремль сайтида эълон қилинди.

 

Чекловлар рўйхатига WhatsApp, Telegram каби оммабоп мессенжерлар кириши эҳтимоли бор. Путин бу топшириқни 26 май куни россиялик ишбилармонлар билан учрашувдан сўнг берган. У учрашувда Zoom ва Microsoft каби хорижий хизматлар Россия IT бозорида қолиб, маҳаллий технологик ривожланишга тўсқинлик қилаётганини таъкидлаб, “биз уларни бўғиб қўйишимиз керак” деган эди.

 

Россия рақамли ривожланиш вазири Мақсут Шадаев ҳам хорижий интернет хизматларини босқичма-босқич чеклаш режалаштирилаётганини билдирди. Вазирга кўра, маҳаллий аналоглар мавжуд бўлган хизматлар устувор қўллаб-қувватланади ва чекловлар асосан корпоратив алоқа платформаларига қаратилaди.

 

Ҳозирча аниқ қайси хизматлар блокланиши очиқланмаган бўлса-да, экспертлар бундай чора Россия ичида интернет эркинлигига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтмоқда. Айрим таҳлилчилар бу сиёсат маҳаллий иловаларни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкинлигини, аммо фойдаланувчилар танлов имкониятини кескин камайтиришини таъкидламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика