1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Руминия 56 миллион еврога Диснейленд қуради

Қурилиш ишлари 2026 йилда бошланиши кутилмоқда.

Руминия 56 миллион еврога Диснейленд қуради

Руминиянинг Харжика округидаги Миерсуреа Сиус шаҳрида 56 миллион евролик хусусий инвестиция асосида улкан тематик парк — “Трансилвания Диснейленди” барпо этилади. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар берди.

 

Тематик парк Трансилваниянинг бой тарихий ва маданий меросидан илҳомланиб яратилади. Лойиҳа сзеклер, саксонлар, руминлар ва лўлилар маданиятига бағишланади ҳамда 14–15-асрлар фантазия дунёсини қайта яратади.

 

Паркда ўрта асрлар услубидаги қишлоқлар, Усмонли лагери, шунингдек, роликли кемалар, каруселлар, перили қалъалар ва ойнали заллар каби замонавий аттракционлар бўлади.

 

Шаҳар мери Короди Аттила, тадбиркор Ленард Андрас ва дунёнинг энг машҳур кўнгилочар боғларини яратган Италиянинг Antonio Zamperla Spa – The Amusement Group компанияси лойиҳани тақдим этди. Улар 2027 йилда боғни очишни режалаштирмоқда.

 

Паркда машҳур тарихий шахслар — қирол Матиас Корвинус ва афсонавий Дракула сиймолари асосий қаҳрамонлар бўлади. Савдо менежери Людмила Гоисиу берган маълумотга кўра, паркда 40 дан ортиқ объект, жумладан, интерактив ўйинлар, кафе ва маданий майдонлар қурилади.

 

Лойиҳа ҳозирда режалаштириш ва рухсат олиш босқичида. Қурилиш ишлари барча рухсатномалар олингач, 2026 йилда бошланиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика