Lifestyle

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда сўнгги ўн йилликларда амалга оширилган энг йирик маданий лойиҳа — янги улкан музей ўз эшикларини очди. Музей Қоҳира шаҳри четида, Гиза эҳромлари яқинида жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони 500 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу ҳудуд тахминан 70 та стандарт футбол майдони билан тенглаштирилади.

 

Музейда Миср тарихининг етти минг йиллик даврини қамраб олган 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган. Экспозицияда фиръавнлар даври, юнон ва рим ҳукмронлиги ҳамда кейинги тарихий босқичларга оид ноёб ашёлар ўрин олган.

 

Доимий кўргазманинг энг муҳим қисми — Тутанхамон мақбарасидан топилган 5 000 дан ортиқ экспонатлар тўплами. Улар орасида фиръавнга тегишли машҳур олтин саркофаг ҳам бор. Мазкур ашёларнинг аксарияти илк бор омма эътиборига тўлиқ тарзда тақдим этилмоқда.

 

Музейнинг очилиши Мисрда туризмни ривожлантириш ва миллий меросни глобал миқёсда тарғиб қилишда муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Сирож Нуриддинов ким эди?

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.