Саида Мирзиёева 5 февраль куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ҳамда яқин мулоқотга асосланган муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар. Таъкидланганидек, 2025 йил икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Учрашув давомида парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.


