1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда 15 ёшли қизни уриб қочган ҳайдовчига жиноят иши очилди

Тергов давомида айбланувчи пушаймонлигини билдириб, бундай ҳолат қайтарилмаслигини айтди.

Самарқандда 15 ёшли қизни уриб қочган ҳайдовчига жиноят иши очилди

Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 15 ёшли қизалоқ оғир тан жароҳати олиб, ҳаёти хавф остида қолган. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, 24-сентябр куни соат 19:00 лар атрофида Панжикент кўчасида “Gentra” русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган ва ҳодиса жойидан яширинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи қаршили йўналишда ҳаракатланиб, юқори тезлик сабабли тўхташ имкониятига эга бўлмаган. Ҳодиса аҳолининг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида автомобиль ва унинг ҳайдовчиси устахонадан топилди. Суруштурув жараёнида гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) бўйича иш қўзғатилди.

 

Маълум бўлишича, ҳайдовчи Тойлоқ туманининг Қўшчинор маҳалласида истиқомат қилади. У терговчилар ҳузурида қилган иши учун афсус билдирган ва бундай хатони такрорламасликка ваъда берган.

 

Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддиларнинг қайд этишича, иш якунида барча ҳолатлар ўрганилиб, қонуний чора кўрилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика