"Агар сценарий маъқул келса, "Такси" фильмининг 6-қисмида, албатта, суратга тушаман"
Сами Насери Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонга келди.

"Ипак йўли дурдонаси" ХV Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида "Такси" фильмида бош ролни (Даниел) ижро этган таниқли актёр Сами Насери иштирокида ёш ва бўлажак киноижодкорлар учун маҳорат дарси бўлиб ўтди. Бу мастер класс ҳам Фредерик Диефентал билан бўлган мастер класс каби енгил ҳазил-мутойибалар билан бошланди.
Жумладан у: " Мен ҳам ҳамкасбим Фредерик Диефентал каби рақсга тушиб беришим мумкин,"- деб, тадбир охирида айтган гапининг устидан ҳам чиқди, яъни "Такси" фильмидаги машҳур мусиқалардан бирига рақс тушиб берди.
Бундан ташқари Сами Насери сиёсат билан қизиқмаслигини ва агар бериладиган таклиф ёқса, давлат танламасдан роль ижро этишини айтиб, қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлаб отди: " Мен учун сиёсатни қизиғи йўқ, мен шунчаки оддий инсонлар учун кинода суратга тушаман. Масалан ҳозир Франция ва Жазоир ўртасида ҳамкорликда суратга олинаётган мустамлакачилик ҳақидаги бир катта фильмда роль ўйнаяпман."
Шунингдек у "Такси" филмида рол ижро этган қолган актёрлар билан тадбирларда ва бошқа маросимларда учрашиб туришини, Эмилиен ролини ижро этган Фредерик Диефентал билан эса доимо алоқада эканлиги айтиб берди. Бу иккилик ҳозир ўз продюсерлик фирмасини юритади ва бир-биридан қизиқарли фильмлар устида ишлашмоқда.
Ундан нега "Такси" фильмининг 5-қисмида ўйнамагани ҳақида савол сўралганда, у шундай жавоб берди:
"Бу қисмнинг ссенарийси менга ҳам дўстим "Эмилиен"га ҳам маъқул келмади, кейин у ерда умуман бошқа жамоа ишлади ва бизга умуман у муҳит ёқмади. Аммо эски жамоадошларимиз (режиссёр, актёрлар, продюсер, бастакор) иштирок этса ва филм фалсафаси бизга ёқса, мен ҳам, Фредерик ҳам 6-қисмда албатта роль ўйнаймиз"
Мастер класс сўнгида у мухлисларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар бериб ўтди. Сами Насери эртага Тошкент Халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтадиган Самарқанд шаҳрида бўлади.







