1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди

Шаҳар раҳбарияти бу чорани яширин бандликка қарши кураш ва маҳаллий аҳолига иш ўринлари яратиш мақсадида жорий этилганини айтмоқда.

Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов хорижлик фуқароларнинг курьерлик фаолиятига жалб қилинишини тақиқлаш тўғрисида фармойиш имзолади. Қарор курьерлик соҳасида хизмат сифати ва хавфсизлигини ошириш, яширин бандликни камайтириш ҳамда Россия фуқаролари учун қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган.

 

Ҳужжатга кўра, иш берувчиларга кадрлар сиёсатини мослаштириш учун уч ой муддат берилган. Бу вақт ичида улар мигрантлар ўрнига маҳаллий ишчи кучини жалб этиши керак бўлади.

 

Аввалроқ Санкт-Петербургда хорижликларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш ҳам тақиқланганди. Янги чоралар шаҳардаги меҳнат бозорини тартибга солиш сиёсатининг давоми сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика