Ўзбекистон

Сергелида ишчилар ётоқхонасида газ портлади

Портлаш бўлган ҳодиса жойида 43 нафар ишчи бўлган.

Сергелида ишчилар ётоқхонасида газ портлади

 

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Сергели туманида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.

 

Ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юборилган. Аниқланишича,  05:43 да  ёнғин ўчирилган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар мавжуд эмас.


Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлганлиги очиқланган.

 

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, Ҳудудгаз таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ташкил қилиниб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда  газ қуйиш шохобчаси портлагани ҳамда Тошкент давлат техника университети ошхонаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Сергелида ишчилар ётоқхонасида газ портлади | Zamon.uz