0

Навоийда газ қуйиш шахобчаси портлади

Навоий шаҳрида 12 август куни пропан газ қуйиш шахобчаси портлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Навоийда газ қуйиш шахобчаси портлади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу хабар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 19:16 да Кимёгарлар кўчасида жойлашган пропан газ қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат бўйича ёнғин жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Биринчи ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:18 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:45 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 19:53 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби «ЗИЛ-130» русумли «пропан» ёқилғи ташиш автомобили ўзидаги суюлтирилган газни тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган, натижада юк автомобилига фойдаланиш учун ўрнатилган газ балони ёрилиши оқибатида, ёнғин келиб чиққан. «ЗИЛ-130» русумли суюлтирилган ёқилғи ташиш автомобилига ўрнатилган сиғимга зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида  шахобча яқинидан ҳаракатланиб кетаётган «Москвич-412» русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси турли даражада куйиш тан жароҳатини олган, ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Навоийда газ қуйиш шахобчаси портлади