Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинди ва соат 14:09 да батамом ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 М.кв майдони ёниб зарарланган.
Ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ НамДУга тегишли талабалар ётоқхонасида ёнғин келиб чиққанди.


