1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Сертификат сотган фермерларни афв этиш имконсиз” — Қирғизистон Солиқ хизмати раиси

Қирғизистон Ўзбекистонга сертификат сотган фермерларнинг қарзини кечирмайди.

“Сертификат сотган фермерларни афв этиш имконсиз” — Қирғизистон Солиқ хизмати раиси

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати раиси Алмамбет Шиқмаматов айрим фермерларнинг қарзларини кечириш масаласига ойдинлик киритди. Унинг айтишича, қорамол учун сертификатларни оммавий равишда олиб, Ўзбекистонга сотган тадбиркорларнинг қарздорлиги афв этилмайди.

 

Шиқмаматовнинг сўзларига кўра, жорий йил ёзида депутатлар Давлат солиқ хизматидан йирик қарзга эга чорвадорларни солиқлардан озод қилишни сўраган. Бироқ уларнинг айримлари сертификатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департаментидан катта ҳажмда сотиб олиб, кейин қўшни давлатга пуллагани аниқланган.

 

“Бундай фермерларни қарздан озод қилиш ёки уларнинг солиқларини кечириш мумкин эмас”, — дея таъкидлади Шиқмаматов.

 

Мазкур масала ҳозирча жамоатчилик муҳокамасида қолмоқда. Депутатлар чорвадорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни истасада, солиқ идораси уларнинг ноқонуний фаолияти туфайли бундай енгиллик беришдан бош тортмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика