1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири билан музокара ўтказди

Сўнгги йилларда икки томонлама савдо ҳажми қарийб тўрт баробар ошиб, 1 миллиард долларга яқинлашди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Америка Қўшма Штатлари Савдо вазири Ховард Латник билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли йўналишларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

 

Такидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама савдо ҳажми қарийб тўрт баробар ошиб, 1 миллиард долларга яқинлашди. Бугунги кунда Ўзбекистонда АҚШ капитали иштирокидаги 300 дан ортиқ компания фаолият юритиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва инновациялар соҳасида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 

Учрашувда савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳудудлараро шерикликни кенгайтириш ва ушбу йўналишларда самарали мувофиқлаштириш механизмларини яратиш мақсадида Қўшма Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

 

Қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан, АҚШдан соя ва пахта хомашёсини етказиб бериш, шунингдек, илғор томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

 

Музокаралар якунида қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестицияларни рағбатлантириш учун махсус инвестиция платформасини йўлга қўйиш орқали амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика