Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашув ўтказди

Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклиги, кокуслар фаолияти ва ҳудудлараро алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига ташрифи доирасида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Билл Хайзенга, Керол Миллер ва Сидни Камлагер-Давнини қабул қилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқалар сўнгги йилларда сезиларли фаоллашганини қайд этдилар. Хусусан, АҚШ Конгрессида Ўзбекистон бўйича кокус самарали фаолият юритаётгани, кокус ташаббуси билан ҳар йили ўтказилаётган “Ўзбекистон кунлари” икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.

 

Мулоқот давомида Конгресснинг олий даражада эришилган келишувларни, энг аввало савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаши муҳим экани таъкидланди.

 

Ҳудудлараро алоқаларни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан савдо, инвестиция, таълим ва инновациялар йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Учрашув якунида АҚШ Конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, икки давлат ҳудудлари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлар делегацияларининг ўзаро ташрифларини амалга оширишга келишиб олинди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Учрашувда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Исломободда олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"