1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Тошкентда DFCнинг минтақавий офиси очииши мумкин

Шавкат Мирзиёев АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блекни қабул қилди.

Тошкентда DFCнинг минтақавий офиси очииши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блекни қабул қилди.

 

DFC — АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, у ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашади.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-инвестициявий ҳамкорлик жадал суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Энергетика, муҳим минераллар, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ҳамда ахборот технологиялари соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар портфели шакллантирилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Амaлий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилди. Жумладан, устувор йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция платформасини тез фурсатда ишга тушириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш ҳамда DFCнинг Тошкент шаҳрида минтақавий ваколатхонасини очиш бўйича келишувга эришилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев корпорациянинг инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида фаол иштирок этиши долзарблигини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика