Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Трампга расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди

Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарлари Оқ уйда музокара ўтказиб, стратегик шерикликни янги босқичга кўтариш масалаларини кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев Трампга расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувдан аввал давлатимиз раҳбари Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобига эсдалик учун қайд ёзиб қолдирди.

 

Овал ҳонада ўтган музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Жорий йил сентябрь ойида Нью-Йоркда олий даражада эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар глобал ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, “C5+1” форматда Марказий Осиё–АҚШ ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни ички ва ташқи сиёсатда қўлга киритаётган юксак натижалари билан табриклаб, халқаро можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги шахсий саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

 

Ўз навбатида, АҚШ Президенти Ўзбекистон етакчисининг ташриф доирасида АҚШ ҳукумати, етакчи компаниялар ва молиявий институтлар билан ўтказган мазмунли учрашувларини мамнуният билан қайд этди.

 

Томонлар қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш учун самарали институционал механизмларни яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Учрашувда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Исломободда олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шавкат Мирзиёев Трампга расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди