1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи бошланди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркманистонга келди.

 

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

 

Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни БМТнинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланишдаги давлатлар бўйича учинчи конференцияси юксак савияда ташкил этилгани билан самимий табриклади. Мазкур конференция кун тартибига киритилган масалалар минтақанинг барқарор тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида қайд этилди.

 

Жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижроси доирасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперацияни чуқурлаштириш борасида фикр алмашилди.

 

Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 600 миллион АҚШ долларига етгани, "Шовот–Тошовуз" чегараолди савдо зонасини ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Ташриф доирасида олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик сифатида ҳукуматлараро комиссиялар йиғилиши, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми ҳамда қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, томонлар БМТ конференцияси кун тартиби ҳамда жорий йил кузда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви юзасидан ҳам батавсик фикр алмашдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика