1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи режалаштирилмоқда

Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик юзасидан музокаралар ўтказди.

Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи режалаштирилмоқда

30 июль куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга режалаштирилаётган давлат ташрифига тайёргарлик доирасидаги амалий чораларни муҳокама қилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларида ҳам фикр алмашилди.

 

Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда БМТ, ШҲТ, МДҲ, ТДТ, ИҲТ каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама марказида бўлди.

 

Шунингдек, 2025–2026-йилларга мўлжалланган икки томонлама ташқи сиёсий ҳамкорлик дастури бўйича келишувга эришилди. Мазкур ҳужжат доирасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни изчил ривожлантириш ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш чоралари белгиланди.

 

Музокаралар якунларида бўлажак олий даражадаги ташриф кун тартиби ва икки томонлама тадбирларнинг аниқ йўналишлари мувофиқлаштирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика