1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шри-Ланка Ўзбекистон маҳсулотлари учун ўз портларини таклиф қилди

Бу икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши мумкин.

Шри-Ланка Ўзбекистон маҳсулотлари учун ўз портларини таклиф қилди

Шри-Ланка Ўзбекистон маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш мақсадида ўз портларидан фойдаланиш имконини тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Бу таклиф Коломбо шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда илгари сурилди.

 

Томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш ва аграр лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш масаласида келишиб олди.

 

Учрашувда Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги элчиси Алишер Тўхтаев ҳамда Шри-Ланка савдо вазири Васанта Самарасингҳе икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, кооперацияни кенгайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш имкониятларини муҳокама қилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил якунида Ўзбекистон ва Шри-Ланка ўртасидаги савдо ҳажми 6 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

 

Шри-Ланка портларининг стратегик жойлашуви Ўзбекистон учун Ҳинд океани орқали ташқи савдо йўлларини очиб бериши мумкин. Бу ташаббус Ўзбекистоннинг логистика соҳасидаги имкониятларини кенгайтириб, экспорт-импорт харажатларини камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика