1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги ислоҳотлар самарадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди

Охирги 8 йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 7 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, 73 мингта иш ўрни яратилган.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги ислоҳотлар самарадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 7-август куни Навоий вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги ва истиқболдаги режалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда охирги саккиз йил мобайнида вилоятда 8 миллиард долларлик 7 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, 73 мингта иш ўрни яратилгани, тадбиркорлар сони 10 мингдан 30 минггача ошгани қайд этилди.

 

Президентнинг 2024 йил 12 декабрдаги қарори асосида қабул қилинган қўшимча чоралар натижасида жорий йилнинг олти ойида 643 миллион долларлик инвестиция ва 635 миллион доллардан ортиқ экспорт кўрсаткичлари қайд этилган.

 

Йиғилишда фойдаланилмаётган манбалар – йирик яйловлар, табиий бойликлар, чорвачилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги салоҳият алоҳида таъкидланди.

 

Хусусан, 8 та кон бўйича 566 миллион долларлик инвестиция жалб этиш режалаштирилган бўлиб, бу саноат ҳажмини 2,5 триллион сўмга, экспортни эса 100 миллион долларга оширади. Шунингдек, Нурота туманида 50 гектар ерда саноат зонаси ташкил этиш, 28 та маҳаллада каштачилик марказлари очиш, эҳтиёжманд оилаларни қуёш панеллари билан таъминлаш каби лойиҳалар илгари сурилди.

 

Ҳозирги вақтда 1 миллиард 600 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, улар орқали 10 мингта иш ўрни, 1 триллион сўмлик бюджет тушуми ва 238 миллион долларлик экспорт имконияти юзага келиши кутилмоқда.

 

Президент лойиҳа самарадорлигини ошириш, йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш, яйловлардан оқилона фойдаланиш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича вазифаларни белгилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика