1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкентни комплекс ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди

Кейинги йил маҳаллаларни ободонлаштириш ва иқтисодий фаолликни ошириш учун 1 триллион сўм ажратилади.

Шавкат Мирзиёев Тошкентни комплекс ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди

16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш, саноат ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ахборот тақдим этилди.

 

Тақдимотда “Янги авлод” махсус саноат зонасини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди. 774 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳозирга қадар 268 гектарда 28 та лойиҳа амалга оширилмоқда, уларнинг умумий қиймати 800 миллион долларни ташкил этади. Яна 300 гектарда 30 та лойиҳа учун инвесторлар аниқланди, инвестиция ҳажми 400 миллион долларни ташкил этади.

 

Саноат зонасини кенгайтириш ва янги қувватларни жойлаштириш орқали иш ўринлари яратиш, юқори қўшилган қийматли ва технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Шу жумладан, 288 миллион долларлик мультимодал логистика терминали лойиҳаси “DP World” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Терминал ишга тушгач, Тошкент ва вилоятнинг логистика имкониятлари кенгайди, экспорт ва импорт операциялари тезлашади.

 

Шунингдек, шаҳар транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари ҳам муҳокама қилинди. Шу жумладан, Шота Руставели кўчасидаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, “BRT” тизими асосида яна 10 кўчада транспорт лойиҳалари амалга оширилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт оқимини тартибга солиш ва шаҳар қиёфасини ягона дизайн-код асосида такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.

 

Келаси йилда маҳаллаларни ободонлаштириш, гастрономик кўчалар қуриш ва суғориш тизимларини янгилаш учун маҳаллий бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади. Президентимиз бу янгиланишлар инсонлар учун қулай ва замонавий яшаш муҳитини яратиш, иқтисодий фаоллик ва тадбиркорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

 

Тақдимот давомида бошқа ҳудудлардаги йирик лойиҳалар, жумладан, Бухоро шаҳрида сайёҳларни қабул қилиш ва ularga хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика