1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонла ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

Эндиликда автомактаб битирувчиларига рақамлаштирилган сертификатлар тақдим этилади.

Ўзбекистонла ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

2025 йил 15 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 642-сонли қарори билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнини рақамлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилди.

 

Қарорга кўра, ўқув ташкилотларини муваффақиятли тамомлаган ва имтиҳонлардан ўтган номзодларга ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади. Ушбу ҳужжат "e-avtotalim.uz" ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилади ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказувчи тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади. Электрон гувоҳнома олиш учун ҳеч қандай йиғим олинмайди.

 

Шунингдек, автомактаб битирувчилари ўқишни тамомлаганлик ва давлат имтиҳонидан муваффақиятли ўтганликларини тасдиқловчи электрон сертификатга эга бўлади. Қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган шахслар ҳам ушбу ҳужжатни олади.

 

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, электрон гувоҳномалар орқали давлат имтиҳонларини ўтказувчи муассасалар реал вақтда текширув ўтказиши мумкин, бу эса қоғоз сертификатларга бўлган эҳтиёжни йўқ қилади ва имтиҳонларга тайёрланмаган шахсларнинг киришининг олдини олади.

 

Янги тизим ҳайдовчилик таълимини самаралироқ, шаффоф ва рақамлаштирилган шаклда ташкил этиш имконини беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика