1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёевга Фахрий профессор унвони топширилди

Президентнинг Туркманистонга ташрифи давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёевга Фахрий профессор унвони топширилди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ҳурмат ва англашувни ифода этувчи тадбирлар билан давом этмоқда.

 

Давлат раҳбари Туркманистон халқига эҳтиром сифатида “Halk hakydasy” (“Халқ хотираси”) ёдгорлик мажмуасида гул қўйди, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Катта қизиқиш билан шу ердаги музей билан танишиб, Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди.

 

Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университетида Президентга тантанали равишда Фахрий профессор унвони топширилди. Шавкат Мирзиёв бунинг учун миннатдорлик билдириб, таълим ва тарбиянинг аҳамияти, юртимизда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида қисқа нутқ сўзлади.

 

Тошкентда очилган “Ашхобод” боғига жавобан Туркманистон пойтахтида “Тошкент” боғининг очилиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Шу ерда давлат раҳбарлари ўзига хос объект - Хоразм ва Тошовуз вилоятларининг туташ ҳудудида Чегераолди савдо зонасининг қурилишига старт бердилар.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика