0

Шимолий Корея қачон Сеул билан алоқаларни қайта тиклайди? Ким Чен Ин жавоб берди

Ким Чен Ин Жанубий Корея билан алоқаларни қайта тиклашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ренхап” нашри хабар берди.

Шимолий Корея қачон Сеул билан алоқаларни қайта тиклайди? Ким Чен Ин жавоб берди

 

 

Шу мазмундаги баёнот билан у КХДР Олий Халқ Мажлисининг бешинчи сессиясида чиқиш қилган. Маълум қилинишича, Сеул ва Пхеньян ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа тизими октябрь бошларидаёқ қайта тикланиши мумкин. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бу Корея яриморолидаги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига ва тинчлик ўрнатилишига олиб келади.

 

Шунингдек, КХДР етакчиси АҚШ билан муносабатларга тўхталиб ўтди. У Вашингтоннинг мулоқотга оид таклифини рад этиб, буни душманликни яширишга қилинган ҳаракат сифатида баҳолади. Ким Чен Ин АҚШ  Шимолий Кореяга нисбатан муносабатини ўзгартирмаганини таъкидлаган.

 

Aввалроқ Ким Чен Иннинг синглиси тинчлик шартини маълум қилганди. Шунингдек, Шимолий Корея янги ракета синовлари ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қоʻмитаси раиси Қамчибэк Ташиев ва йтана 3 вазир лавозимидан олинган эди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шимолий Корея қачон Сеул билан алоқаларни қайта тиклайди? Ким Чен Ин жавоб берди