Жаҳон

“Шимолий оқим”да навбатдаги газ сизиб чиқиш нуқтаси аниқланди

Бу сафар авария Швеция қирғоқлари яқинида содир бўлган.

“Шимолий оқим”да навбатдаги газ сизиб чиқиш нуқтаси аниқланди

 

Швеция қирғоқ қўриқлаш хизмати “Шимолий оқим”да газ сизиб чиқаётган тўртинчи нуқтани аниқлади. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

 

Швеция денгиз маъмурияти маълумотларига кўра, гап “Шимолий оқим-2” ўтказгичи ҳақида кетмоқда. Сизиб чиқиш нуқтаси қироллик иқтисодий зонасида содир бўлган. Оқибатида диаметри 200 метргача бўлган газ кўпиклари вужудга келган.

 

26 сентябрь куни “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ўтказгичларида катта миқдорда газ сизиб чиқиши аниқланди. Қатор Европа давлатлари, хусусан, Дания ва Польша бунга қўпорувчилик ҳаракати сабаб бўлганини айтмоқда. Германия ва Швеция ҳам ўтказгичларга саботаж  натижасида зарар етказилганини таъкидлаган.

 

Оқибатда “Шимолий оқим”даги газ босими пасайиб кетди. Бу Европа ва Россия ўртасидаги “энергетик уруш” авж олган бир пайтда содир бўлмоқда. Брюссель ва Москва ҳодиса ортидан денгиз тубидаги газ ўтказгичлари бутунлай ишдан чиқиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

 

Россия-Украина можароси бошлангач,  “Шимолий оқим-2”ни сертификатлаш тўхтатиб қўйилди. Германия ҳукумати ушбу лойиҳа ишга тушмаслигини маълум қилган.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"