1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб / 
  4. Шимолий ва Жанубий Корея кемалари бир-бирига ўқ узди

07:54 / 24.10.2022

771

Шимолий ва Жанубий Корея кемалари бир-бирига ўқ узди

Шимолий ва Жанубий Корея кемалари бир-бирига ўқ узди

Сеул қўшнисини денгиз чегарасини бузганликда айбламоқда.

 

Шимолий Корея кемаси Жанубий Кореянинг денгиз маконини бузди.

 

Бунга жавобан Жанубий Корея чегарачилари унга қарата ўт очган ва қарши томондан ҳам худди шундай жавоб олган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ўз манбасига таяниб маълум қилди. 

 

ОАВ хабарига кўра, Жанубий Кореянинг Бирлашган штаб бошлиқлари душанба куни эрталаб икки давлат ўртасидаги денгиз чегарасини кесиб ўтган Шимолий Корея савдо кемасини сувларни тарк этишга мажбур қилиш учун огоҳлантириш эълон қилди ва огоҳлантирувчи ўқ узди.

 

КХДР ҳарбийларига кўра, улар Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари “номаълум кемани қидириш баҳонасида” огоҳлантирувчи ўқ отган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика