1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Оренбург вилоятида қўлбола спиртли ичимлик билан заҳарланган  32 киши вафот этди

Россиянинг Оренбург вилоятида қўлбола спиртли ичимлик билан заҳарланиш оқибатида  32  киши вафот этди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Оренбург вилоятида қўлбола спиртли ичимлик билан заҳарланган  32 киши вафот этди

 

Таъкидланишича, суррогат билан заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар сони 64 кишига етган.

Губернаторнинг ижтимоий сиёсат бўйича ўринбосари - Оренбург вилояти соғлиқни сақлаш вазири Татяна Савинова кўплаб беморларда метанол дозаси одамни ўлдирадиган даражадан бир неча баравар юқори эканини таъкидлади. У яна Оренбург аҳолисини қачон сотиб  олинганидан қатъи назар спиртли ичимликлардан тийилишга чақирди.

 

Вилоят ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган бир кун ичида суррогат маҳсулотларини ноқонуний сотишнинг яна бир нуқтаси аниқланган.

Сохта ичимликлар тайёрлаётганларга қарши жиноий иши қўзғатилди, тергов доирасида тўққиз киши ҳибсга олинган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика