1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Шўрариқ маҳалласига борганим ҳокимларнинг кўзини очиши керак”

Президент раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Шўрариқ маҳалласига борганим ҳокимларнинг кўзини очиши керак”

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

 

Маҳаллада “еттилик” тизими жорий қилиниб, кредит, субсидия, компенсация, моддий ёрдам ажратиш каби 100 дан зиёд хизматлар маҳалла даражасига туширилгани ҳисобига 7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқди, ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди. Шунингдек, 3,5 минг маҳалла қиёфаси замонавий кўринишга келди.

 

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди. Улар бошчилигида “еттилик” вертикал тизими яратилди, етарли шароит, ресурс ва ваколатлар берилди.

 

Маҳалладаги ҳар бир имкониятни лойиҳага айлантириб, иш ўрни яратиш учун маҳаллаларга банкир ва солиқчилар боғлаб берилди, инфратузилмага ҳам алоҳида маблағ ажратилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари булардан самарали фойдаланиб, натижа кўрсатаётган маҳаллалар кўплиги, лекин айримлари ягона жамоа бўлиб ишлаб кетишни ҳалигача ўрганмаганини кўрсатиб ўтди.

 

“Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига борганим вилоят ҳокимлари, республика, вилоят, туман раҳбарлари, “еттилик”ни кўзини очиб, уларни сифат ва компетенцияни оширишга ундаши керак”,  – деди Президент.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика