Аввалроқ ижимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ҳоким ўринбосари Нигора Жумаеванинг оила ва хотин қизлар фаолларига пахта теримига теримчиларни жалб қилиш топшириғи бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳокимлик эса бу хабарни рад этиб чиққанди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, бу бўйича 8 нафар мансабдор жазоланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбари N.Aminova ҳам худди шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, жаримага тортилган.
Пахта йиғим-терими мавсумида Давлат меҳнат инспекцияси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мунтазам мониторинг олиб бормоқда.
Мавсум давомида ҳозирга қадар умумий ҳисобда 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланган. Меҳнат қонунчилигини бузган мансабдор шахсларга МЖтКнинг 49-модда 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган.
8 нафар мансабдор шахс МЖтКнинг 51-модда 1-қисми билан жазоланган. 1400 нафардан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида ёрдам кўрсатилган.


