1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияда оғир аҳволда қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

У ота-онаси билан муносабатдаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб, маҳаллий полицияга мурожаат қилган.

Туркияда оғир аҳволда қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумотларига кўра, ушбу шаҳарда 12 ёшли фуқаро онаси ва ўгай отаси билан муносабатдаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб, маҳаллий полицияга мурожаат қилган.

 

Маълум бўлишича, унинг онаси Ўзбекистондаги турмуш ўртоғидан ажрашиб, Истанбулга келгач, имом никоҳ асосида турк фуқаросига турмушга чиққан. Аввалига фарзандини бувисига васийликка қолдирган бўлса-да, 2024 йил июнь ойида уни Туркияга олиб келган. Бироқ қонуний ҳужжатлари бўлмагани сабабли фарзандини мактабга жойлаштира олмаган. Шу сабабли А.А. бир йилдан ортиқ вақт давомида мактабга бормаган.

 

Полиция томонидан аниқлангач, бола Бош консулхонага олиб келинган. Бола ҳомийлар кўмагида тиббий кўрикдан ўтказилиб, муолажалар олган.

 

Айни пайтда фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиб, тегишли мутасадди ташкилотлар ёрдами билан ўқишини давом эттирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика