1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда йил бошидан бери 32 мингга яқин оила ажрашиб кетган

Президент ажримларнинг олдини олиш учун никоҳ шартномасига эътибор кучайтирилиши кераклиги ҳақида гапирди.

Ўзбекистонда йил бошидан бери 32 мингга яқин оила ажрашиб кетган

Президент бошчилигидаги йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.

 

Масалан, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди.

 

Оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика