Сиёсатдаги хонимлар гўзаллиги учун қанча пул сарфлайди?

Бу борада Германия ҳукуматидаги аёллар етакчилик қилади.

Сиёсатдаги хонимлар гўзаллиги учун қанча пул сарфлайди?

 

Гўзаллик қурбонлик эмас, балки яхшигина маблағ ҳам талаб этади. Силлиқ тери, жилвакор сочлар, улама киприк, ажинларсиз юз — булар ҳали узоқ давом этиши табиий. Аммо бетакрор гўзалликка юлдузлар билан бир қаторда сиёсатчи аёллар ҳам каттагина харажат қилади.

 

Бундестаг президентининг сочи ва бўяниши учун ғазнадан 13 минг евро сарфланди

 

Бундестаг президенти Бербел Баснинг сочи ва бўяниши учун Германия давлат ғазнасидан 2022 йил 13 минг евродан ортиқ маблағ сарфланган.

 

Тегишли сумма “Германия учун альтернатив” партиясининг сўрови туфайли ошкор қилинди. Жумладан, биргина 2022 йилда “визажистлар, косметологлар ва гримёрлар”га 13 270 евро — ойига минг евродан ортиқ сарфланган. Бундан ташқари, 2023 йилда ушбу хизматлар учун 11 970 евро тўланган.

 

Немис сиёсатчилари Бас лавозимга келганидан кейинги дастлабки бир неча ой ичида (2021 йил октябрь ойи охирида) унинг ташқи кўриниши учун ғазнадан атиги 457 евро сарфланганини аниқлади. У лавозимга киришгунга қадар бу соҳалардаги харажатлар 2017-2020 йилларда 0 еврони ташкил қилган. Бироқ президентнинг ташқи кўриниши бошқа сиёсатчиларни ҳам ташвишга солмоқда.

 

Истеъфодаги собиқ канцлернинг гўзаллиги учун 55 минг евро

 

Германия ҳукумати 2021 йилда лавозимидан кетганидан бери мамлакатнинг собиқ канцлери Ангела Меркелнинг сочи ва бўянишига деярли 55 минг евро ажратган.

 

Германиянинг юқори лавозимидан деярли икки йил олдин кетганига қарамай, федерал ҳукумат Меркелнинг ҳали ҳам бир нечта харажатларини қопламоқда. 

 

Айтилишича, федерал ҳукумат Меркелнинг соч ва бўяниши учун ҳам давлат, ҳам хусусий тадбирлар учун тўлайди. Меркель 2023 йилда 17 200 евро (тахминан 221 миллион сўм) ва 2022 йилда 37 780 евро (тахминан 485 миллион сўм) олган. 

 

Бу Берлиндаги собиқ ҳукумат раҳбарининг чиройли кўриниши учун улар ойига тахминан 3000 евро тўлашларини англатади. Агар стилист Меркель билан учрашувларга ҳамроҳ бўлса, бу унинг саёҳати ва меҳмонхонада яшаши учун кетадиган харажатларни ўз ичига олади.

 

Солиқ тўловчилар ассоциацияси президенти Райнер Гольцнагелнинг сўзларига кўра, амалдорларнинг соч турмаги ва бўяниш хизматлари нархининг ошиши ўтмишда баъзи танқидларга сабаб бўлган.

 

Германия ТИВ раҳбари энг бой вазир

 

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 2022 йилда стилист хизматига тахминан 136,5 минг евро сарфлаган. У стилистга кунига 8925 евро миқдорида пул тўлаган.

 

2023 йилнинг биринчи ярмида сартарошлар, визажистлар, косметологлар ва фотографлар хизматлари учун Германия кабинетининг харажатлари деярли 500 минг еврони ташкил қилган. 

 

Нашрнинг қайд этишича, ўтган йили Бербок стилист хизмати учун кунига 8925 евро (тахминан 117 миллион 210 минг сўм) ишлатган.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"