1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурия ва Украина дипломатик муносабатларни тиклади

Икки давлат ўртасидаги алоқалар 2022 йилда узилганди.

Сурия ва Украина дипломатик муносабатларни тиклади

Украина президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашди. Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

 

Учрашув чоғида томонлар мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича қўшма баёнот имзолади.

 

“Бугун Украина ва Сурия дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича қўшма баёнот имзолади. Биз бу муҳим қадамни олқишлаймиз ва Сурия халқини барқарорлик йўлида қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, - деди Зеленский.

 

Украина раҳбари суриялик ҳамкасби билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинганини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, президентлар “Украина ва Сурия хавфсизлигига таҳдидлар ва уларга қарши туришнинг аҳамияти” масаласига ҳам тўхталган.

 

Маълумот учун, икки мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар 2022 йилда узилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика